Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Эксимбанки Ўзбекистонда замонавий тиббиёт маркази барпо этиш бўйича лойиҳани амалга оширади
Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизмат турларини ошириш мақсад қилинган.
Президентнинг “Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан молиявий ҳамкорликда "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишнинг устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича:
Корея Республикаси ҳукумати томонидан Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF жамғармаси) томонидан "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга ўн йиллик имтиёзли давр билан 40 йил муддатга жами 124,0 миллион доллар миқдорида имтиёзли қарз маблағлари ажратилган;
Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда халқаро молия институтлари қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган товарлар (шу жумладан транспорт воситалари) ва хизматлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Белгиланишича:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги EDCF жамғармаси қарзидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи вазирлик ҳисобланади;
“Ўзмиллийбанк” АЖга EDCF жамғармаси қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича молиявий агент ҳисобланади;
EDCF жамғармаси бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар республика бюджетидан қопланади.
Вазирлар Маҳкамаси:
"Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрларига асосан техник-иқтисодий асосларини тасдиқлайди;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган 21,28 га ер майдонига эга 56-сонли ҳарбий шаҳарчани ва 48238-сонли ҳарбий қисмни Чирчиқ шаҳридаги 23-сонли ҳарбий шаҳарчага кўчириш ва бўшаган ер майдонларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз тарзда бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш таклифига розилик беради.
Бунда, Мудофаа вазирлигининг 23-сонли ҳарбий шаҳарча инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш бўйича харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг давлат ривожланиш дастурлари ва бошқа молиявий манбалари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилади.
Мавзуга оид
19:35 / 01.02.2021
Корея Эксимбанки Тошкентда янги шифохона ва кимё-технология маркази қуришга маблағ ажратади
11:04 / 25.01.2021
Тошкентда янги тиббиёт маркази қурилмоқда. Лойиҳага 8 гектар ер майдони ажратилган
21:31 / 28.05.2020
Фоторепортаж: Яшнободда болалар миллий тиббиёт маркази
19:20 / 19.08.2017