Ўзбекистон | 14:39 / 25.12.2020
4268
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозлар бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 28 декабр ва 2021 йил 7 январ кунлари Франкфуртга парвозлар бекор қилинганлигини хабар берди.

Фото: KUN.UZ

Авиакомпания хабарида айтилишича, бу коронавирусга қарши кураш бўйича махсус Республика комиссиясининг қарорига биноан, коронавирус инфекцияси янги штаммининг аниқланганлигини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда

Таъкидланишича, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия мамлакатлари ва Жанубий Африка Республикасида бўлган ҳамда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида ўз ҳисобидан тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.

Авиакомпания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ва батафсил маълумотни +998781400200 телефон рақами орқали ягона алоқа марказидан олиш мумкинлигини эслатган.

 

Мавзуга оид