Ўзбекистон | 18:07 / 28.12.2020
14158
1 дақиқада ўқилади

Сўров: Бозорларда қайси маҳсулотлар нархи ошди?

Kun.uz аҳолидан турли мавзуларда кун сўрови ўтказишни давом эттиради. Галдаги сўровнома саволи – «Сўнгги вақтларда озиқ-овқат бозорларида қайси маҳсулотлар нархи кўпроқ ошди?»

Тошкентда ўтказилган сўровномада иштирок этган аҳоли вакиллари бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларидан гўшт, ёғ ва айрим мева турлари нархлари сезиларли даражада ошганини айтишди.

Полиз маҳсулотларидан айниқса бодринг жуда қимматлашганини, помидор эса қиш бўлишига қарамай арзонлашганини таъкидлашди.

«Kun.uz сўрови» рукни давом этади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коррупция, интернет, ўқитувчи ва шифокорлар маоши бўйича ҳам қисқа сўровлар эълон қилинган эди.

Мавзуга оид