Ўзбекистон | 14:56 / 10.12.2024
6375
3 дақиқада ўқилади

Кун сўрови: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилади?

Kun.uz 10 декабр – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида Тошкент шаҳрида кичик сўров ўтказиб, мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳақида аҳолининг хабардорлиги билан қизиқди.

Сўровда респондентларга: “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қайси ташкилотларни биласиз?” деган савол берилди. Ажабланарлиси, саволга жавоб берганларнинг аксарияти бундай ташкилотларни билмаслигини айтди.

Кам сонли иштирокчиларгина ички ишлар ва прокуратура органлари, Омбудсман, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва “Инсон” ижтимоий ҳимоя марказларини ёдга олишди. Улардан бири зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа – nemolchi.uz'ни тилга олди.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари у даражада ҳимоя қилинмаса керак, деб ўйлайман”, дея фикр билдирди иштирокчилардан бири. Яна бир респондент бундай ташкилотлар борлиги, лекин улар жуда катта ёрдам беришига ишонмаслигини билдирди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Конституциясининг 13-моддасига асосан, инсоннинг барча ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият деб эълон қилинган.

108-109-моддаларга асосан, президент лавозимга киришиш вақтида, жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга қасамёд қилади ва буни амалга ошириш учун зарур чора-тадбирлар кўради.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар: суд, прокуратура, ички ишлар ва бошқа органларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Мамлакатда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти мавжуд.

Шунингдек, бир қатор нодавлат ташкилотлар: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари маркази”, “Халқ ҳуқуқлари бошқармаси”, “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги мониторинг” ташкилоти мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, аҳолига ҳуқуқий кўмак кўрсатишни мақсад қилган.

Ҳар йили 10 декабр куни дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолатлар кенг муҳокама қилинади, давлатлар ва ташкилотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ўз фаолиятларини баҳолашади.

Ушбу сананинг белгиланиши – 1948 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилгани билан боғлиқ. (Декларация матни – ўзбек тилида).

Дунё мамлакатларида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини баҳолаб борувчи энг машҳур халқаро рейтинг – Freedom House ташкилотининг индекси ҳисобланади. Халқаро ташкилотнинг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторида кўрсатиб ўтилган.

Рейтингда Ўзбекистондаги эркинлик даражаси 100 баллдан 12 баллга баҳоланган. Хусусан, сиёсий ҳуқуқларнинг таъминланганлик даражаси бўйича энг юқори 40 баллдан 2 балл, фуқаролик эркинликлари бўйича эса энг юқори 60 баллдан 10 балл берилган.

Гавҳар Зиёдуллаева тайёрлади

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти