Жаҳон | 03:18 / 02.01.2021
10726
1 дақиқада ўқилади
АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллиондан ошди
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Калифорния (2,30 миллион), Техас (1,77 миллион), Флорида (1,32 миллион), Ню-Йорк (979 минг) ва Иллинойсда (963 минг) қайд этилган.
АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.
Маълумот берилишича, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 20 млн 7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, ўлимлар сони эса 346,4 мингдан ошган.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Калифорния (2,30 миллион), Техас (1,77 миллион), Флорида (1,32 миллион), Ню-Йорк (979 минг) ва Иллинойсда (963 минг) қайд этилган.
АҚШ коронавирус юқтирганлар ва ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.