Жаҳон | 23:48 / 04.01.2021
12910
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши эмлашлар сони бўйича давлатлар рейтинги эълон қилинди

Турли давлатларда коронавирусга қарши эмлашлар сони бўйича давлатлар рейтинги пайдо бўлди. 

Фото: EPA/BIONTECH

Рўйхатга кўра, энг кўп сонда эмлаш Хитойда ўтказилган. Бу ерда 4,5 млнга яқин одам коронавирусга қарши эмланган. 2-ўринни 2,8 млнта эмлаш билан АҚШ эгалламоқда. 3-ўринни 1,1 млнта эмлаш билан Исроил эгаллаган. Шунингдек, энг кўп эмлаш ўтказилган давлатлар ўнталигидан Британия, Россия, Германия, Италия, Канада ва Баҳрайн ҳам жой олган. 

Бундан ташқари, 100 кишига эмлашлар сони бўйича рейтинг ҳам тузилган. Бу рейтингда Исроил етакчилик қилмоқда. Ушбу давлатда 100 кишидан 12,59 нафари коронавирусга қарши эмланган. Етакчи учликдан Баҳрайн (3,57 киши) ва Исландия (1,43 киши) ҳам жой олган. 

Мавзуга оид