Ўзбекистон | 07:54 / 04.01.2021
40699
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига қаршилик кўрсатган фуқаролар бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бир неча фуқаро ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатгани акс этган видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 31 декабр кунидан 2021 йилнинг 1 январ кунига ўтар кечаси, соат 04:00ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида “Матиз” русумли автомобил ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. 

Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобил бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган.  Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган. 

Фуқаролардан бир нафари ушланиб туман ИИБга олиб келинган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди тартибида жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид