Жаҳон | 17:31 / 05.01.2021
13725
1 дақиқада ўқилади

Эрон Трампни Интерпол йўналишида қидирувга берди

Эрон Сулаймонийнинг ўлдирилиши бўйича суриштирув ишларида минтақадаги олти давлат билан ҳамкорлик қилмоқда.

Фото: The Washington Post/Getty Images

Эрон Бағдод аэропортида генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабли АҚШнинг 48 нафар фуқароси, жумладан, президент Доналд Трампни халқаро қидирувга берди. 

 Бу ҳақда Эрон олий суди матбуот котиби Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, Эрон Сулаймонийнинг ўлдирилиши бўйича суриштирув ишларида минтақадаги олти давлат, биринчи навбатда Ироқ билан ҳамкорлик қилмоқда.

«Генералнинг ўлдирилишига алоқадор 48 нафар шахсни аниқлашга муваффақ бўлдик. Улар орасида АҚШнинг расмий шахслари, жумладан, Пентагон ва АҚШнинг минтақадаги қўмондонлиги аъзолари бор. Аммо асосий ролни президент Доналд Трамп ўйнаган. Уларнинг барчасига нисбатан Интерполнинг қизил циркуляри бўйича қидирув эълон қилинди», - деди Исмоилий.

Қосим Сулаймоний 2020 йил 3 январда Бағдод аэропорти яқинида АҚШ дрони зарбаси натижасида ўлдирилганди. У билан бирга 4 нафар эронлик ҳарбий ва Ироқ армиясининг 5 вакили ҳалок бўлган.

Мавзуга оид