Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Умурзоқов: Ўзбекистондаги энг катта муаммо – амалдорлар ўзини тадбиркордан ақллироқ билиши
Ташқи иқтисодий фаолият контекстида амалдорлар ва тадбиркорлар ўртасида узоқ йиллардан бери йўқолмай келаётган муаммо-жарлик мавжуд. Бу кўп ҳолларда тадбиркорлар фаолиятида айрим тўсиқлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов.
12 январ куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир Сардор Умурзоқов ва унинг ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бош вазир ўринбосари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятини танқид қилган.
«Тадбиркорлар ўз манфаатини, қандай ишлаш, қаердан маҳсулот олиб, қаерга сотиш кераклигини биздан, яъни давлат амалдорларидан яхши билади. Афсуски, Ўзбекистондаги энг катта муаммо жуда кўп ҳолатларда амалдорлар ўзини тадбиркордан ақллироқ билишади, тадбиркорга нима манфаатли эканини, худдики, ундан яхши биладигандек ҳаракат қилишади. Бу ҳолат 26 йилдан бери бор ва ҳозирда буни аста-секин камайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Биз тизимли масалаларга ечим топганимизда бу муаммо ўзидан ўзи ечилади», – деди вазир.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев икки йил аввал Kun.uz’га берган интервьюсида ҳам чет эллик сармоядорларни Ўзбекистонга инвестиция киритишдан тўсаётган муаммолардан бири сифатида қонун устуворлигининг йўқлиги, жойларда ҳар бир иш маҳаллий ҳокимлик раҳбарларига боғлиқ бўлиб қолганлигини таъкидлаганди.
Бундан ташқари, ўтган йили 28 ноябрда ташкил этилган йиғилишда Сардор Умурзоқов экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш ҳақида гапирганди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигига тижорат банклари томонидан экспортчиларга молиявий ёрдам кўрсатишда етарли даражада фаол эмаслиги ҳам кўрсатилганди.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025