ЙҲХББ расмийси ҳайдовчилик имтиҳонининг янги тартиби бўйича тушунтириш берди
Президент қарорига асосан 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда.
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров мазкур имтиҳонлар қандай тартибда ўтказилиши ҳақида маълумот берди.
«Назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда тадбиркорларга қўшимча мажбуриятлар юклатилади. Яъни улар ўзларининг замонавий автодромларини ташкил этишлари ҳамда уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлашлари керак. Сабаби, имтиҳон олиш жараёни инсон омилисиз амалга оширилиши керак. Биз ушбу тартибни қатъий ушлаганмиз. Амалдаги тартиб бўйича имтиҳон олишда тўлиқ инсон омили аралашади. Янги тартибда эса инсон омили аралашмаслигига ҳаракат қиляпмиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, автодромларга жойлаштириладиган автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари қандай бўлиши маълум қилинди.
«Автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари ичида камералари бўлади. Шунингдек, уни бошқараётган ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзоднинг ҳаракатларига автоматик баҳо бера олади. Номзоднинг натижаси ҳам автоматлаштирилган тарзда чиқарилади.
Аэродром ҳам номзоднинг натижаларини автоматик тарзда чиқариб берадиган махсус автоматлаштирилган мосламалар билан жиҳозланади. Бунга тадбиркорлик субъекти ҳам, ички ишлар идоралари ходими ҳам аралашолмайди. Дастур шундай тузиладики, бу ерда инсон омили умуман рол ўйнамайди», деди Эрали Бозоров.
Мавзуга оид
22:27 / 19.04.2022
Эски намунадаги “права”га эга ҳайдовчилар ёнида барча ҳужжатларини олиб юриши лозим – Эрали Бозоров
15:56 / 19.04.2022
Ҳайдовчиларнинг ЙПХ ходими дислокациясини жойида талаб қилиш ҳуқуқи нега бекор қилинди?
20:39 / 02.12.2021
“Техпаспорт ва суғурта полиси ёнида бўлмагани учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади” – Эрали Бозоров
15:43 / 01.07.2021