Жаҳон | 02:04 / 15.01.2021
65208
1 дақиқада ўқилади

ФВВ: Тожикистондаги Қайроққум сув омборига шикаст етгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Қайроққум сув омбори бус-бутун, унга талафот етгани ва сув босаётгани ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга зид.

Фото: TripAdvisor

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг шошилинч хабарномасига кўра, 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори ўпирилгани тўғрисида хабар тарқалган.

“Бу хабарлар ҳақиқатга зид ва бирор асосга эга эмас. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар тизимининг аниқ маълумотларига кўра Қайроққум сув омбори бус-бутун, унга талафот етгани ва сув босаётгани ҳақида тарқалаётган хабарлар ёлғондан иборат. Ўзбекистон Республикаси ФВВ бу каби хабарларга ишонмасликка ва хотиржамликка чақиради”, – дейилади хабарда.

Kun.uz’га маълум бўлишича, бу ёлғон хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани туфайли йўлларда тирбандликлар пайдо бўлган.

Мавзуга оид