Фан-техника | 20:04 / 15.01.2021
7072
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги LG InstaView музлатгичлари CES 2021 кўргазмасида дезинфекция функцияларини намойиш этди

UVnano технологиясига эга InstaView Door-in-Door моделлари гигиена ва маҳсулортлар сарҳил сақланиши учун энг яхши технологиялар, шунингдек, бетакрор услубни таклиф этади.

2021 йил январь ойининг илк виртуал CES кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси фойдаланувчилар учун қулайликни янада ошириш мақсадида функциялари ва инновацион дизайни янада яхшиланган янги InstaView® Door-in-Door® музлатгичларини намойиш этди. UVnano™ технологияси ичимлик сувини дезинфекция қилиш учун қўлланилади. InstaView овозни таниш функцияси ошхонада овозни қўллаш қулайлигини янги босқичга олиб чиқади.

Фойдаланишда қулайликни ошириш қобилияти сабабли бутун дунёда истеъмолчилар учун севимли бўлган LG InstaView Door-in-Door 2021 йилга келиб, қўшимча равишда такомиллаштирилди. LG InstaView музлатгич ичидаги маҳсулотларни эшикни очмасдан кўриш учун ойнага икки марта тақиллатиш кифоя. Шу билан бирга, Door-in-Door функцияси тез-тез фойдаланиладиган буюмларни сақлаш учун қулай муҳитни яратган ҳолда совуқ ҳавонинг ички йўқотилишини камайтиради. Ўзига хос шишали панель сабабли зангламайдиган пўлатли чоксиз ишлов 2021 йил музлатгичининг янгиланган дизайнини тўлдиради. InstaView ойнаси аввалги моделларга қараганда 23 фоизга каттароқ эканлиги учун ичкарида нима бор эканини кўриш қулай ва осонроқ.

Янги LG InstaView музлаткичлари эндиликда LG UVnano технологиясига эга. У диспенсердаги сувни дезинфекция қилиш учун ёруғлик кучидан осон ва самарали фойдаланади. Компаниянинг 2017 йилдаги энг сифатли маҳсулотларида намойиш этилган UVnano музлатгич дозатори кранидаги 99,99 фоизгача бактерияларни йўқ қилиш учун бир соатда бир марта ишлайди1. Қўшимча хотиржамлик учун фойдаланувчилар UVnano функциясини тугмани босиш орқали ҳам фаоллаштиришлари мумкин.

CES 2021 Innovation Awards Best of Innovation мукофотининг ғолиби, овозни таниш функциясига эга LG InstaView музлатгичлари ошхонада ўтказилган вақт самарали ва қулай бўлиши учун хизмат қилади. Харидорлар ҳар иккала қўли маҳсулотлар билан банд бўлган вақтда музлатгич эшигини қандай очиш ҳақида бош қотиришлари ҳам шарт эмас. Улар овозли буйруқ ёрдамида буни осонлик билан амалга оширишлари мумкин. LG интерактив овозли технологияси музлатгичдан кун тартибини сўраш ёки муз ва сув дозатори ҳолатини текшириш имконини беради2. Уй эгалари Amazon Dash'ни тўлдириш орқали Amazon'даги аккаунтларини LG ThinQ иловасига боғлаб, сув фильтларини алмаштириш каби материалларга автоматик равишда буюртма беришлари мумкин.

InstaView линейкасидаги ҳар бир янги маҳсулот мусаффоликни оширишнинг LG LINEARCooling™ ва DoorCooling+™ синовдан ўтган тизимларини ўз ичига олади. Линияли совутиш маҳсулотлар бузилишининг асосий сабаби бўлган ҳарорат ўзгаришини минималлаштиради3. Шу билан бирга DoorCooling+ тизими юқорида жойлашган, метал панелга ўралган,  вентиляцион тешикдан келаётган кучли ҳаво оқимини тақсимлаб, совитиш камерасини бир хилда совитади. Бежирим металь панель музлатгич дизайни ҳам ташқи, ҳам ички томондан бетакрор бўлишида ёрдам беради4.

LG Craft Ice™ функцияси InstaView French-Door музлатгичларида ўтган йили илк маротаба намойиш этилган. Эндиликда уни 2021 йилда InstaView Side-by-Side музлатгичларида ҳам учратиш мумкин. LG Craft Ice system тизими томонидан яратилган икки дюймли, секин эрийдиган муз шарлари ичимликларни узоқроқ вақт давомида салқин ҳолда сақлайди.

«Жорий осон кечмаган йилда LG маиший техникасининг машҳурлиги биз учун ҳақиқий кутилмаган совға бўлди, дея изоҳ берди LG Electronics Home Appliance & Air Solution компанияси президенти Лю Чжэ Чхоль. Биз истеъмолчилар қизиқиши ортганини ҳисобга олдик ва 2021 йилда янада сифатли ҳамда қизиқарли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун маиший техникалар соҳасидаги инновациялар чегарасини кенгайтирдик».

2021 йил LG InstaView музлатгичлари линейкаси 11 январь куни бошланган CES 2021 кўргазмасида LG виртуал кўргазма стендида намойиш этилди.


1- Баҳолаш TÜV Rheinland компанияси томонидан LG testing усулини қўллаган ҳолда ўтказилган. У дистилланган сув намунасида маҳсулотга ультрабинафша нурлари таъсиридан кейин Escherichia coli, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa камайиши кўрсаткичини ўлчайди. Натижалар атроф-муҳит ва маиший фойдаланишга қараб фарқланиши мумкин. Маҳсулот саломатлик билан боғлиқ ҳолатларни даволамайди ва маҳсулот ёрдамида фильтрланган сувда микробиологик зарралар каби ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлмаслигини кафолатламайди.

2- Овоз ёрдамида ишлайдиган кўмакчи функцияси Wi-Fi орқали LG ThinQ иловасида ишлайди. Овоз ёрдамида ишлайдиган кўмакчини таниб олиш фойдаланувчи овозининг баландлиги, интонацияси, шунингдек, атрофдаги шовқинга қараб фарқланиши мумкин.

3- LG томонидан UL натижаларига кўра ўтказилган синовлар сархил маҳсулотларда ҳароратнинг ўртача юқори кўрсаткичи, GBB72NSDFN (±0.5° с қуйи совитиш камераси бўлмаси, GF-L570PL (±0.5° с) эшиги ва  J811NS35 (±0.5C°), юқори совитиш камераси B607S (±0.5° С) ва B606S (±1.0° С) одатий иш фаолияти ва нормал ҳароратда ўлчаш усули. Натижалар фойдаланишга қараб фарқ қилиши мумкин.

4- LG ички тест усулини қўллаган ҳолда олиб борилган UL синов натижалари асосида Door Cooling+ ва Non-Door Cooling+моделлари ўртасида юқори қисмда сув ҳароратини пасайтириш учун зарур бўлган вақт таққосланади. DoorCooling+ эшик очилганида тўхтаб қолади.

LG Electronics Home Appliance & Air Solution компанияси ҳақида

LG Home Appliance & Air Solution маиший техника, ақлли уй учун ечимлар, ҳаво сифати тизими, шунингдек, сунъий идрок билан боғлиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаришда дунёдаги етакчи компания ҳисобланади. Компания ўзининг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда уй учун комплекс ечимларни яратади ва синчковлик билан ўйланган ошхона қурилмалари, маиший жиҳозлар ва иқлим тизимларини ишлаб чиқиб, бутун дунёдаги истеъмолчилар ҳаётини яхшилашга интилади. Биргаликда мазкур маҳсулотлар юқори қулайлик, аъло даражадаги самарадорлик ва саломатилик учун зарурий афзалликларни таъминлайди. Қўшимча маълумотга эга бўлиш учун www.LG.com сайтига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид