Ўзбекистон | 17:19 / 17.01.2021
8248
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилинади

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиётган номзодлар давоматини ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Янги тартиб 2021 йилда амалга татбиқ этилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш режалаштирилган.

«Техпаспорт» олиш учун тўловлар биллинг тизимига ўтиши бу хизматга банкка бормасдан, мобил иловалар орқали ҳам тўлов қилиш имконини беради.

Маълумот учун, айни кунларда 2021 йилги давлат дастури лойиҳаси эълон қилиниши кутилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид