Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда америкалик тадбиркор жосусликда айбланиб 10 йилга қамалди
Эрон-АҚШ фуқаролигига эга бўлган 56 ёшли Шарги 30 ноябрда Теҳрондаги судга чақирилган ва ҳеч қандай судловларсиз 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Эронда жосусликда айбланган америкалик бизнесмен Эмад Шарги 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда NBC телекомпанияси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Эрон ҳукуматининг бундай ҳаракати сайланган президент Жозеф Байден маъмурияти билан дипломатик муносабатларни мураккаблаштириши мумкин. Байден "агар Теҳрон ядровий келишув шартларига риоя қилишга қайтса, унга нисбатан киритилган санкцияларни юмшатишга очиқ бўлишини"ни айтганди.
Эрон-АҚШ фуқаролигига эга бўлган 56 ёшли Шарги 30 ноябрда Теҳрондаги судга чақирилган ва ҳеч қандай судловларсиз 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Телекомпаниянинг маълумот беришича, у Эронда озодликдан маҳрум этилган келиб чиқиши эронлик бўлган тўртинчи Америка фуқаросидир.
Телеканал Шарги қайси мамлакат фойдасига жосуслик қилишда айблангани ҳақида маълумот бермаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
21:46 / 25.05.2025
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025