Жаҳон | 17:47 / 18.01.2021
24227
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ дунё фалокат ёқасида турганлигидан огоҳлантирди

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, дунёнинг энг бой 49 мамлакати аҳолиси 39 миллион доза вакцина билан эмланиб бўлган бир вақтда энг қашшоқ мамлакатлардан бирида атиги 25та эмлаш амалга оширилди. 

Фото: World Health Organization

Дунё ахлоқий фалокат ёқасида турибди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус. Бу ҳақда ташкилот твиттерида маълум қилинди.

«Очиғини айтаман: дунё фалокатли ахлоқий хато ёқасида турибди ва бу хатонинг бадали инсонлар ҳаёти ҳамда дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида яшаш имконияти бўлади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЖССТ.

Унинг сўзларига кўра, дунёнинг энг бой 49 мамлакати аҳолиси 39 миллион доза вакцина билан эмланиб бўлган бир вақтда энг қашшоқ мамлакатлардан бирида атиги 25та эмлаш амалга оширилди. 

 Гебрейесуснинг айтишича, барча мамлакатларни вакцина билан тенг тақсимлаш режаси инқирозга учраш арафасида турибди.

Аввалроқ ЖССТ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари 30дан ортиқ давлатда бошланганини маълум қилганди.

Мавзуга оид