Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш қўллаш амалиёти такомиллаштирилади
2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида маъмурий жазолар миқдорини маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш назарда тутилмоқда.
Лойиҳада Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд ва Ички ишлар вазирлигига маъмурий жазоларнинг миқдорини мақбуллаштириш бўйича алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жазо миқдорларини ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, жарима тарзидаги маъмурий жазоларнинг миқдорини мақбуллаштириш назарда тутилади.
Бундан ташқари, маъмурий огоҳлантириш қўллаш амалиётини такомиллаштириш вазифаси ҳам белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
11:45 / 31.01.2024
“Ташаббусли бюджет”да “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
23:46 / 30.01.2024
Телефон сўзлашувларини эшитиш учун санкция электрон тарзда берилади
23:32 / 30.01.2024