Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ватандошлар» махсус жамғармаси таъсис этилади
Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш режалаштирилмоқда.
2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш ҳамда ушбу мақсадга қаратилган “Ватандошлар” махсус жамғармасини таъсис этиш;
- чет элларда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлашга ватандошларни кенг жалб қилиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 10 май, ижро учун масъуллар - Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
15:18 / 06.03.2025