Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилди. Вазият шошилинч чора кўришни тақозо қилмоқда
Kun.uz сайтига ота икки нафар вояга етмаган ўғилларини ҳақоратлаб, ўлдириш билан қўрқитаётгани акс этган видеоматериал келиб тушди. Ҳолат Қарши шаҳри Каманди маҳалласида содир бўлган.
Аудио ва видеоматериаллардан англаш мумкинки, оилада эр-хотин ўртасида зиддият келиб чиққан. Ота ўғилларини куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб, гўёки уларнинг онасига сабоқ бериб қўймоқчи бўлади. Натижада, фарзандлар жабр кўриб, руҳий зарба олмоқда.
«Ўлдириб ташлайман, оёқ-қўлларингни синдираман», дея ўғилларига таҳдид қилади ота. У болага қарата: «Мен билан ўлишни хоҳлайсанми? Уйга бензин сепаман ва битта сигарет чекаман, ҳаммаси тамом», дея таҳдид қилади.
Аудиода болаларнинг чинқириқ овозда додлаши, йиғлашидан аёвсиз калтакланаётганини эшитиш мумкин. Болаларнинг каттаси 12, кичиги 11 ёшда эканлиги айтилмоқда.
Kun.uz фарзандларини таҳқирлаётган отанинг кимлиги ва яшаш манзили ҳақида маълумотларга эга. Вазият тезкорлик билан тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олиниши, отанинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, болалар хавфсизлиги таъминланишини кутиб қоламиз.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024