Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги қурилиш объектларида коррупцион хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ва тегишли идоралар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, давлат харидлари жараёнларининг амалга оширилишида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлиги, бунга тегишли мансабдор шахслар томонидан қонуний муносабат билдирилмагани, танлов ҳужжатларини сохталаштирганлик каби ҳолатлар аниқланди.
Бундан ташқари, ғолиб деб топилган “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси мансабдор шахслари томонидан танловда ноқонуний ғолибликни қўлга киритиш мақсадида корхона молиявий кўрсаткичлари, ишчи ходимларнинг қурилиш соҳасидаги маълумоти ва иш тажрибаси, шунингдек, танловда юқори балл олишда инобатга олинадиган бошқа маълумотлар қасддан ошириб кўрсатилган.
Бунинг натижасида, “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси томонидан маъмурий бино қурилишида бажарилмаган 905 млн сўмлик қисми ёки объект умумий қийматининг 8 фоиз қурилиш ишлари ҳужжатларида қўшиб ёзиб, давлат бюджети маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлган.
Агентликнинг хабар беришича, тақдим этилган маълумотлар асосида Жиззах вилоят прокуратураси томонидан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, президент Жиззахда қурилиш соҳасидаги можаролар ортидан Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари Акром Раҳмонқуловни сиёсатга хиёнатда айблаган ва кейинроқ у ишдан олинганди.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
13:34 / 13.10.2024