Ўзбекистон | 12:08 / 24.01.2021
29036
1 дақиқада ўқилади

Фото: Зойир Мирзаев – Майданакда. Тоғ устида кўпкари ва концерт ташкил этилди

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаевнинг Майданак ҳудудидаги сайёр қабуллари кўпкари билан якун топди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, улоқда вилоят ва туман раҳбарлари, тадбиркорлар ва эл кайвонилари томонидан зот(соврин)лар айтилди.

Вилоят ҳокими ва оила аъзолари қўйган зот – 1 зотдор той, 500 минг сўм (ҳокимнинг турмуш ўртоғи номидан), 1 телевизор, 1 гилам, 1 микропеч, яна 1 миллион сўмдан иборат бўлди.

Зотга деҳқонободлик Дилшод полвон Қоратўра лақабли оти билан эга чиқди.

Фото: М.Комилов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: М.Комилов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: М.Комилов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: М.Комилов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: М.Комилов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Тоғли ҳудудларда бўлиб, ўша ерда тунаб қолган вилоят раҳбарлари шарафига Катта ўра маҳалласида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Қамаши тумани марказидан 80 кмдан ортиқ олисликда жойлашган Кўкбулоқ қишлоғи

Ҳоким Қамаши туманидаги 29-мактабга мусиқа асбоблари совға қилди.

Мавзуга оид