Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 2,5 кг зумрад тошни 500 минг долларга сотаётган жиноий гуруҳни аниқлади
Тошкент шаҳрида йирик миқдордаги қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла тангаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кириб, сотаётган жиноий гуруҳ фош этилди.
Kun.uz'га Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишларича, тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган 5 киши Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида муқаддам Афғонистондан олиб келинган 2 кг 531 гр оғирликдаги зумрад тошларни 500 минг долларга, 8 гр оғирликдаги 1 дона қадимий тилла тангани 10 минг долларга сотаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Дастлабки ўрганишларга кўра, бу ҳолатда ноқонуний олди-сотдидан тўхтатиб қолинган тилла танга эрамизнинг III асрига мансуб бўлиб, Кушон давлатида зарб қилинган.

Бу шахслардан бирининг ҳамёнида 3 дона олмос тошлари борлиги ҳам аниқланди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолатда олиб қўйилган қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла танганинг умумий қиймати жами 16 млрд 818 млн сўмни ташкил қилади.
Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тезкор тадбирни Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда ўтказган.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025