Ўзбекистон | 00:24 / 28.01.2021
18463
1 дақиқада ўқилади

Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектари ёшларга ажратилади

Ўзбекистонда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилади, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни ёшлар бандлиги масаласида ўтказган селекторида шу ҳақда топшириқ берди.

Йиғилишда президент Сирдарё ҳокими Ғофуржон Мирзаевдан вилоятдаги фермер хўжаликлари сони ҳақида маълумот сўради.

Вилоят ҳокимига кўра, айни пайтда Сирдарёда 2684та фермер хўжалиги бор. Улар ўртача 80 гектардан ер майдонига эга.

Президент бу маълумотдан сўнг ҳокимга шу йилнинг ўзида ҳар бир фермер 2 гектардан ерини 4 нафар ёшларга бўлиб бериши бўйича топшириқ берди.

«Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди.

Шу орқали камида 10 мингдан ортиқ ёшларни иш билан банд қилган бўламиз», – деди Мирзиёев.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид