Ўзбекистон | 21:07 / 30.01.2021
6371
3 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари агентлиги коррупцияга қарши менежмент бўйича халқаро стандарт сертификатини олди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатини қўлга киритди.

Агентлик хабарига кўра, ушбу стандарт қуйидагиларни қамраб олади:

  • давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат;
  • давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари фаолиятини назорат қилиш;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлардан хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағларини олиш ва сарфлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бадаллари, шунингдек грантларни қабул қилиш ва сарфлаш;
  • ДХМ биноларини инвестор маблағлари ҳисобидан қурилишини ташкил этиш.

Агентликда коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизими 2019 йил якунидан эътиборан жорий этила бошланган.

KPMG халқаро компанияси томонидан 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида агентлик тизимида мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари олиб борилган.

БМТ Тараққиёт дастури ва KPMG мутахассисларининг кўмагида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланган:

  • Давлат хизматлари агентлигида коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари;
  • ДХА ходимларининг расмий хулқ-атвор ва одоб-аҳлоқ нормалари тўғрисидаги қўшимча низом;
  • агентликда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби;
  • агентлик тизимига алоқа каналлари орқали келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.

Агентликка коррупцияга алоқадор мурожаатларни қуйидаги каналлар орқали йўллаш мумкин:

  • 1148 рақамли «ишонч телефони»;
  • Адлия вазирлигининг "@anticorbot" Telegram-канали ёки Агентликнинг "@davxizmataloqa_bot" Telegram-канали;
  • агентликнинг Facebook'даги саҳифаси;
  • электрон почта орқали (davxizmat@exat.uz, info@davxizmat.uz );
  • бевосита агентлик директорига;
  • ДХА умумий телефон рақами ёки агентлик веб-сайтида кўрсатилган бўлимлар / ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг телефонлари;
  • ДХА марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармалар девонхонаси орқали.

Шунингдек, агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим белгиланган; агентлик расмий сайтида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилган.

Бундан ташқари:

  • Коорупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бошқариш мавзуларида KPMG мутахассислари томонидан вебинар ва тренинглар ўтказиб, ходимларнинг соҳага оид билимлари мустаҳкамлаб борилмоқда;
  • фуқароларнинг ДХМлар фаолиятида коррупцияга дахлдор мурожаатларини тўғридан-тўғри Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларига етиб боришини таъминлаш мақсадида, ДХМларда коррупцияга қарши курашиш бўйича «тўғридан тўғри алоқа қутилари» ўрнатилди;
  • ДХМларда фуқароларнинг навбатини бошқаришнинг шаффоф тизимини шакллантириш мақсадида «QUMATIC» электрон навбат тизими жорий этилди. Ҳозирда фуқаролар марказларнинг биносига бормасдан туриб ҳам электрон навбат олиш имкониятига эга;
  • Агентлик биносида ситуацион марказ ўрнатилди. Бу – барча ҳудудлардаги ДХМларни онлайн назорат қилиш имконини беради.

СЕRT International компанияси мутахассислари томонидан Давлат хизматлари агентлиги тизимида 2-босқичдан иборат аудит текширувлари ўтказилиб, агентлик ISO 37001:2016 «Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими» халқаро стандарти бўйича сертификат олишга муносиб деб топилди.

Мавзуга оид