Жаҳон | 18:05 / 03.02.2021
6568
1 дақиқада ўқилади

Австралияда дунёдаги энг энсиз кўп қаватли бино қурилади

Бинонинг эни атиги 6,4 метрни ташкил этади, баландлиги эса 100 метрга етади. Сиднейдаги Питт-410 кўчасида қуриладиган мазкур иншоот меҳмонхона бўлиши кўзда тутилган.

Durbach Block Jaggers архитектура студияси дунёдаги энг энсиз кўп қаватли бино лойиҳасини намойиш этди. Бу ҳақда Dezeen хабар бермоқда.

Фото: Durbach Block Jaggers

 Бинонинг эни атиги 6,4 метрни ташкил этади, баландлиги эса 100 метрга етади. 

 Сиднейдаги Питт-410 кўчасида қуриладиган мазкур иншоот меҳмонхона бўлиши кўзда тутилган. Дастлабки етти қаватда вестибюл, қаҳвахона ва меҳмонлар учун жойлар бўлади. Охирги қаватларда эса спа-марказ жойлашади.

Теварак-атрофда эркин ҳаракатланиш имконияти чекланганлиги сабабли иншоотни қурилиш кранларидан фойдаланмасдан бунёд этиш режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид