Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтида бюджет харажатлари маълум қилиб борилади
Бюджетдан ажратилган маблағлар сарфланишининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтида Бюджет бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Сайтдаги ушбу бўлимдан 2021 йил учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, илмий фаолият, инновацион ишланмалар, амалий тадқиқотлар, жорий йилда молиялаштириладиган илмий лойиҳалар ва бошқаларга ажратиладиган маблағлар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Вазирлик матбуот котиби Назокат Абдуқундузованинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, «Бюджет» саҳифаси очилишининг сабаби, аввало, бюджет харажатларининг шаффофлигини таъминлаш ва жамоатчиликни бу борада хабардор қилиш бўлса, иккинчи сабаби - олимлар, тадқиқотчилар ва илмий жамоатчиликни давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳалар учун грант маблағларининг қандай тақсимланаётганидан хабардор қилишдир.
Билдирилишича, ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий лойиҳаларга маблағларни танлов асосида ажратиш амалиётини йўлга қўйган. Шу боис танловда ким ғолиб бўлди, қайси илмий жамоа қандай лойиҳа устида иш олиб бормоқда, деган савол туғилади.
“Биз тақдим этган маълумотлар айнан шу саволларга жавоб беради. Шунингдек, мазкур ҳисоботларимиздан муайян илмий мавзуга қизиққан, шу соҳа мутахассиси бўлган тадқиқотчилар ўзлари қизиққан мавзулар бўйича олиб борилаётган тадқиқотларда иштирок этиш учун кимга ва қаерга мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида маълумот оладилар”, - дейди у.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
08:10 / 21.03.2025