Ўзбекистон | 20:11 / 03.02.2021
4467
3 дақиқада ўқилади

Таъмирга муҳтож йўлларнинг қайсилари биринчи бўлиб таъмирланиши қандай ҳал этилади?

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг 1-ўринбосари Шуҳрат Назаров йўлларни таъмирлаш кетма-кетлигида қайси мезонлар ҳисобга олиниши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Тан олишимиз керак, маҳаллий йўллар туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари тасарруфида бўлган ва тўғридан тўғри маҳаллий бюджетга боғлаб қўйилган эди. Туман ободонлаштириш бошқармаларида йўл инфраструктурасига қаровчи бир нафардан мутахассис бўлган. Туманда 300–500 км йўл бўлса, бир мутахассис билан бу йўлни тартибга солиб ёки таъмирлаш имконияти бўлмаган.

Маҳаллий ҳокимиятларни тўғридан тўғри айбдор қилиш нотўғри бўлар, лекин эътибор шу аҳволда эди. Эндиликда бу тизим президент қарори билан ўзгартирилди. Минтақавий йўлларни таъмирлашга алоҳида буюртмачи хизмати тузилди. Улар фақат йўлларни таъмирлашга ихтисослашган бўлиб, буюртмачи хизматини кўрсатади. Шундан кейин биз иш сифатига эришамиз. Шунга қарамай, камчиликлар бўлса, биз ҳамкорликда кўриб чиқишга тайёрмиз.

Кетма-кетликни ким танлайди, дейилса, одатда ички йўлларимизни маҳаллий ҳокимият органлари, жамоатчилик ва МФЙ ҳамкорликда далолатнома тузиб, қайси бири аввал таъмирланишини ҳал этади.

Кўпинча ижтимоий объектлар жойлашган мактаб, боғча, врачлик пунктлари, бозорга ёки жамоатчилик гавжум кўчалар асфальт қилинади. Қолган кўчалар эса тошли-шағалли қилиняпти», – деди Шуҳрат Назаров 3 февраль кунги матбуот анжуманида.

Анжуманда Республика йўл фондига бир йилда қанча маблағ ажратилаётгани ва унинг қанчаси автомобил ёнилғисидан олинадиган тушум ҳисобига тўғри келиши ҳақида ҳам савол берилди.

«Республика йўл жамғармаси 2019 йилда тугатилган, ҳозирда бундай тушунча йўқ. Бизга келиб тушадиган маблағлар бевосита республика бюджетидан ажратилади. Аввал корхоналарнинг айланмасидан 1,5 фоиз тўланар эди, лекин бу нарсалар бекор бўлган ва ҳозирда ёнилғидан йўл фондига тушадиган пул маблағи йўқ.

Бевосита ёнилғи таркибида Республика йўл жамғармасига йўналтириладиган маблағ йўқ. Ҳозирда бюджетда бунақа термин ҳам, бунақа ҳолат ҳам йўқ, яъни бевосита бюджетдан олинадиган бўлган», дея жавоб берди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси биринчи ўринбосари.

«60 минг километрдан зиёд йўллар таъмирталаб ҳолатда» — Автомобиль йўллари қўмитаси

Транспорт прокуратураси йўл ва кўприклар қурилишидаги жиноятлар ҳақида маълумот берди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид