Жаҳон | 14:28 / 04.02.2021
2700
2 дақиқада ўқилади

Мянмада ҳарбийлар Facebook’ни блоклашди

Ахборот ва алоқа вазирлигининг билдиришича, Facebook 7 февралгача блокланди.

Фото: AFP

Мянмада ҳукуматни эгаллаб олган ҳарбийлар Facebook ижтимоий тармоғини блоклаб қўйишди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 Ахборот ва алоқа вазирлигининг билдиришича, Мянмадаги 53 миллион нафар аҳолининг тенг ярми фойдаланадиган Facebook 7 февралгача блокланди.

 "Ҳозирда мамлакат барқарорлигини бузаётган одамлар бор... Улар Facebook’дан фойдаланиб ёлғон ва нотўғри хабарлар тарқатиб аҳолини чалғитяпти", - дейилади вазирлик баёнотида.

 Шу билан бирга, мамлакатда айримлар VPN орқали ижтимоий тармоққа кириш имкониятига эга.

 Аввалроқ Мянмада ҳарбийлар халқаро авиаалоқани тўхтатишганди. Myanmar Times нашрининг хабар беришича, авиаалоқа 31 майгача тўхтатилади. 

 Мянмада 1 февралда ҳарбийлар мамлакат бошқарувини ўз назоратларига олишди. Шу куни президент Вин Мин, ҳукмрон партия етакчиси ва мамлакат раҳбари Аун Сан Су Чжи ҳамда сиёсий раҳбариятнинг кўплаб вакиллари ҳибсга олинган. Бу 63 йил ичида мамлакатда амалга оширилган тўртинчи давлат тўнтариши ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид