Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик: Бу йил мактабгача ёшдаги болаларнинг 65 фоизи боғчага қамраб олинади
2021 йилда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш 65 фоизга етказилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги вазир ўринбосари Мақсуд Йўлдошев Миллий матбуот марказидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Мутасадди 2017 йилда бу кўрсаткич 27 фоизни ташкил қилгани, жорий йилда қамровни 65 фоизга етказиш мақсад қилинганини айтиб ўтган.
Бугунги кунда республика миқёсида 18 минг 254та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Шундан 6197таси давлат МТТ, 10 минг 244таси оилавий МТТ, 788таси давлат хусусий шерикчилик асосида ва 1025таси хусусий шаклдаги МТТ ҳисобланади.
«Айни пайтда республика миқёсида 18 минг 254 та мактабгача таълим ташкилотларида жами 1 699 566 нафар ёки 60,9 фоиз мактабгача таълим ёшдаги болалар тарбияланмоқда.
Соҳада амалга оширилаётган янгиликлардан бири – болани мактабгача сифатли тайёрлаш. 2019-2020 йиллардан 6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш бўйича бепул дастур йўлга қўйилган. 2020 йилда 77 фоиз 6 ёшли болалар қамраб олинган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткични 82 фоизга етказиш режа қилинган», деган мутасадди.
Мавзуга оид
15:02 / 10.11.2022
Мактабгача таълим вазирлиги ўтказадиган халқаро конференцияга 19,1 млрд сўм сарфланмоқда
17:43 / 31.03.2022
Хусусий боғчаларга ишга олинадиган тарбиячилар комиссиялардан ўтказилмайди – вазирлик Самарқандда болалар қўлига игна санчилган ҳолат ҳақида
17:07 / 30.11.2021
Мактабгача таълим вазирлиги соҳа ходимларининг маошлари қанчага ошишини маълум қилди
11:04 / 08.07.2021