Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилади
Электр энергетика тармоғига тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсад қилинган.
Президент «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қайд этилишича:
а) Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «CENGIZ ENERJI SAN. VE TIC A. Ş.» (Туркия) ва «Cenergo» МЧЖ ўртасида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция битими тузилган;
б) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим тузилган, унга мувофиқ:
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда ягона харидор — «ЎМЭТ» АЖга сотиш мажбуриятини олган;
«ЎМЭТ» АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олган ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади;
«ЎМЭТ» АЖ электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этади.
Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Инвестиция битими тасдиқланди.
«ЎМЭТ» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025