Италия компанияси ўзбек чарм маҳсулотларини Европага экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди
«Antonio Cuture» компаниясига «Ангрен чарм Инвест» томонидан ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотларини Европанинг барча давлат бозорларига экспорт қилиш ҳуқуқи тақдим этилди. Шунингдек, Италия компанияси Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорларида реклама қилади.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ва Италиянинг терини қайта ишлаш ва чарм пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган қатор компаниялари ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашувлар ўтказилди.
Дунё АА ахборотига кўра, музокаралар натижасида, жорий йилнинг 8 феврал куни Италиянинг «Antonio Cuture» ва «Ангрен чарм Инвест» компаниялари ўртасида шартнома имзоланган.
Ушбу шартномага мувофиқ, Италия компанияси «Ангрен чарм Инвест» томонидан ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотларини Европанинг барча бозорларига экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бундан ташқари, ушбу компания Ўзбекистон чарм маҳсулотларини Европа бозорларида реклама қилиши ва «Ангрен чарм Инвест» манфаатларини ҳимоя қилиши кўзда тутилган.
Шартномага кўра, ўзбек маҳсулотларининг Италия ва Европа бозорларига экспорти 2021 йилнинг март-апрел ойларидан бошланади.
Аввалроқ «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган «Мультибранд» дўконларини ташкил этиш ва унинг электрон савдо платформасини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
12:50 / 04.11.2024