Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони доирасида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди.
Унга кўра, янги жорий этилаётган авиақатновларга чипталар Ўзбекистон фуқароларига 25 фоиз арзон сотилади. Агар ушбу чипта туроператор орқали харид қилинса, ушбу чегирма миқдорига 15 фоиз қўшилиб, умумий 40 фоизлик чегирма тақдим этилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълумот беришича, шу билан бирга, туроператор орқали харид қилинган меҳмонхона хизматлари ҳам 10 фоизга арзонлаштирилган нархда сотилади.
Бундан ташқари, хизматларни комплекс кўрсатувчи туроператорлар корпоратив нархларда бошқа хизматларни ҳам арзонлаштириб бериши кўзда тутилади.
Маълум қилинишича, 3 февралдан йўлга қўйилган Урганч-Фарғона-Урганч авиарейси энг арзон нархи - 920 минг сўм. Маҳаллий сайёҳ ушбу чиптани бевосита авиакассадан сотиб олганда чипта нархи 25 фоизга арзонлашиб, 690 минг сўмни ташкил қилади. Туроператор орқали харид қилганда эса, яна 15 фоиз чегирма тақдим қилиниб, чипта нархи 587 минг сўмни ташкил қилади.
Худди шу каби туроператорларга йўлга қўйилаётган темир йўл қатновларидаги чипталарга ҳам 15 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бунда Термиз-Самарқанд йўналишидаги 108 минг сўм турадиган чипта нархи 92 минг сўмни ташкил қилади.
Қайд этилишича, фуқаро туроператор орқали меҳмонхонани брон қилса, шартли равишда “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги 1 кишилик стандарт хона нархи 270 минг сўмни ташкил қилса, бу фуқаро учун туроператорга тақдим қилинган корпоратив нархлар асосида 200 минг сўмни ташкил қилади. Юқоридаги 10 фоиз чегирма ҳисобига эса меҳмонхона нархи 180 минг сўмга айланади.
Масалан, ушбу хизмат Фарғона шаҳридаги “Зиёрат” меҳмонхонасида 180 минг сўмга тақдим этилади, туроператорлар корпоратив нархларда 150 минг сўмдан олиб, 10 фоизлик чегирма ҳисобига маҳаллий сайёҳга 135 минг сўмга тақдим қилади. Бунда туристик йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини - 980 сўмни ташкил қилади.
Ўз навбатида, туристик йиғимдан тушган маблағлар тўлиғича ички саёҳатларни рағбатлантирувчи дастурларга йўналтирилади. Қонунчиликка кўра, меҳмонхона йиғимлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Мавзуга оид
17:45 / 09.01.2023
Ички туризм учун субсидия бериш муддати узайтирилди
15:15 / 25.06.2020
Ўзбекистонда ички туризм нега оммалашмаган? Асосий сабаб маблағми?
20:50 / 07.02.2018
Ички туризм бўйича қарор: 10 февралдан 3 йил муддатга қатор ўзгаришлар жорий этилади
20:10 / 07.02.2018