Ўзбекистон | 17:16 / 12.02.2021
2225
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон аэронавигация алоқаларини кенгайтиради

“Қирғизаэронавигация” давлат корхонаси бош директори С. Жоробаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация вакилларининг Алишер Ашуров бошчилигидаги “Ўзаэронавигация” маркази ДУК раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди. 

Музокарада давлатлар аэронавигация хизматларини кўрсатувчи провайдерлар ўртасидаги ҳамкорлик, мувофиқлаштириш ва ўзаро таъсир масалалари муҳокама қилинди. 

“Қирғизаэронавигация” ДК вакиллари “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК маъмуриятига, Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизимнинг Тошкент маркази ҳудудий бўлинмасига ташриф буюриб, замонавий “INDRA” ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизим ускуналарининг фаолияти ва имкониятлари билан танишдилар. 

Музокаралар жараёнида қуйидаги масалалар бўйича келишувга эришилди:

  • Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасининг Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш (ҲҲХК) органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва интеграцияни ташкил этиш;
  • OLDI халқаро баённома орқали ҲҲХК марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
  • маълумотларни узатиш ва касбий  тайёргарлик соҳаларида беғаразлик асосида хизмат турларини тақдим этиш;
  • ҳудудга ҳаво майдонидан фойдаланувчиларни жалб қилиш мақсадида янги ҳаво йўлларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Учрашув давлатлар ҳаво маконида парвозлар хавфсизлиги, мунтазамлиги ва тежамкорлигини таъминлашда хизмат қилади.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид