Ўзбекистон | 09:19 / 13.02.2021
5116
2 дақиқада ўқилади

Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги Гран-прида яна 9та медални қўлга киритди

12 феврал куни пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган Гран-при мусобақасида 9та медалга сазовор бўлди. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, медалларнинг ярмидан кўпи, яъни 5таси олтин бўлса, биттаси кумуш ва 3таси бронза медалларидир.

Диск улоқтириш мусобақасининг F57 классида иштирок этган Моҳигул Ҳамдамова 32.49 метр натижа билан Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

12 февраль куни қўлга киритилган медаллар:

  • Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш F35) – олтин;
  • Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш F57) – олтин;
  • Сабина Суханова (югуриш T37) – олтин;
  • Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – олтин;
  • Наталья Семёнова (найза улоқтириш F55) – олтин;
  • Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш F42) – кумуш;
  • Абдулазизхон Абдуҳакимов (босқон улоқтириш F32) – бронза;
  • Ёрқин Одилов (найза улоқтириш F57) – бронза;
  • Фаррух Саидхўжаев (диск улоқтириш T11) – бронза.

Ушбу пара атлетлардан фақат Ҳусниддин Норбековда Токио-2020 паралимпия ўйинлари лицензияси мавжуд эди. Қолган спортчилар эса кечаги ғалабалари эвазига лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобларига муҳим рейтинг очколарини қўшиб қўйишди.

Ҳозиргача пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дубай Гран-присида 9та олтин, 3та кумуш ва 4та бронза, жами 16та медални қўлга киритдилар.

Бугун Гран-прининг тўртинчи кунида қуйидаги спортчилар баҳсларга киришади:

  • Моҳигул Ҳамдамова – ядро улоқтириш;
  • Сабина Суханова – югуриш (100 метр ва 400 метр);
  • Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш;
  • Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш;
  • Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш;
  • Тимур Ғиёсов – баландликка сакраш;
  • Миран Сахатов – узунликка сакраш;
  • Омад Ҳасанов – баландликка сакраш;
  • Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш;
  • Маъруф Муродуллаев – югуриш (1500 метр).

Мавзуга оид