Сирдарёда Боксёр ва Местный тахаллусли жиноий тўда аъзолари қўлга олинди
5 февраль куни хусусий тадбиркор Д.М. Сирдарё вилоятида онаси билан ўзининг «Малибу-2» русумли автомашинасида кетаётганида, уларнинг йўлини «Nexia-2» русумли автомашинада бир гуруҳ шахслар тўсиб чиқади.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, машинадан муқаддам бир неча маротаба судланган А.Э. (тахаллуси Местный) ўзининг 2 нафар ниқобланган шериклари билан тушиб, Д.М.нинг бўйнига ўткир тиғли пичоқ тираб, зудлик билан 45 минг доллар беришини талаб қилади.
Агар бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилса, уни онаси гувоҳлигида ўлдириб кетишлари ва ҳеч нарсадан қайтмасликларини айтиб, бир неча кунга муҳлат беришади.
Шундан сўнг А.Э. ўзи сингари муқаддам бир неча марта судланган Р.Б. (тахаллуси Боксёр) билан бирга жабрланувчи Д.М.нинг яшаш манзилига бориб, талаб қилинган пуллардан 17 минг долларни зудлик билан топиб беришини ёки ҳозирда жазони ўтаётган танишларини чиқартиришни ёхуд гиёҳванд моддалари билан муомала қилгани учун жиноят иши бўйича қамоққа олинган қариндошини ҳар қандай йўллар билан бўлса-да, жиноий жавобгарликдан чиқариб беришни талаб қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Ҳолат юзасидан ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари ўтказган тадбирда, фуқаролар А.Э. ва Р.Б. жабрланувчи Д.М.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисми, яъни 10 минг долларни (кимёвий ишлов берилган) олган вақтида далиллар билан қўлга олинди.
Маълум қилинишича, хусусий тадбиркор Д.М. – Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи бир неча хусусий клиника, аптека, иссиқхона, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, тижорат дўконлари ва бошқа тармоқ савдо мажмуаларини ўз ичига олган МЧЖ раҳбари ҳисобланади.
Сирдарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатган.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
12:37 / 05.11.2024