Жаҳон | 20:33 / 13.02.2021
17914
1 дақиқада ўқилади

Японияда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Японияда рихтер шкаласи бўйича 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Фукусима префектураси ҳудудидаги Тинч океани ҳавзаси бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, зилзила 60 км чуқурликда содир бўлган.

Фото: USGS

Баъзи манбаларнинг ёзишича, Японияда цунами хавфи эълон қилинган. Бироқ Япония миллий сайёҳлик ташкилоти бундай огоҳлантириш бўлмаганини маълум қилган. Ижтимоий тармоқларда японияликлар зилзила содир бўлгани кўринган видеолар жойламоқда. Унда чироқлар ўчиб қолгани кўринган.

Баъзи фойдаланувчиларнинг ёзишича, газ ва электр тармоғида узилиш кузатилган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид