Mercedes 1,3 миллиондан кўпроқ машинасини қайтариб олмоқда
Mercedes-Benz компанияси 1,3 млндан кўпроқ машинасини ортга қайтариб олади. Бунга эса машиналардаги фавқулодда хизматларни чақириш тизимининг носоз ишлаши сабаб ҳисобланади.
Associated Press ахборот агентлиги АҚШнинг мутасадди ташкилотларига таяниб хабар беришича, аввалроқ немис компаниясига автоматик тизим Европада йўл-транспорт ҳодисасига учраган машинанинг ўрни ҳақида шошилинч хизматларга нотўғри хабар юборгани маълум бўлган. Компания 2019 йил октябрда ушбу ҳолат юзасидан тафтиш бошлаган ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар ҳам юз берганини аниқлаган. Компания вакилининг таъкидлашича, бироқ бундай ҳолатлар АҚШда қайд қилинмаган.
Компаниянинг 2016 йилдан 2021 йилгача ишлаб чиқарилган машиналари, жумладан, CLA, GLA, GLE, GLS, SLC, A, GT, C, E, S, CLS, SL, B, GLB, GLC каби моделлари қайтариб олинади. Шунингдек, Daimler Vans компанияси 2016-2020 йилларда ишлаб чиқарилган Metris ва 2019-2020 йилларда ишлаб чиқарилган Sprinter моделлари ҳам қайтариб олинишини эълон қилган.
Бундан ташқари, Mercedes автомобиллардаги дастурий таъминотни бепул янгилаб беради. Машиналар 6 апрелдан бошлаб қайтариб олинади.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024