Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда узоқ йиллар қидирувда бўлган 2та автомобил Тошкент вилоятидан топилди
Россия Федерациясида бири 20 йил, иккинчиси 10 йил мобайнида қидирувда бўлган транспорт воситалари Қибрай ва Тошкент туманларида сақлаб келинаётгани маълум бўлди. Иш терговга ўтказилган.
Қибрай туманида яшовчи фуқаро Ғ.С. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилиб, узоқ йиллар транспорт воситасини уйида сақлаб, илгари фуқаролиги бўлмагани, шу сабаб фуқаролиги йўқ шахсларга бериладиган давлат рақам белгисини олгани, ҳозирда эса Ўзбекистон фуқаролигини олиб, тегишли тартибда паспорт олгани сабаб транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасини алмаштириб, бошқа давлат рақам белгиси беришни сўраган.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, бу транспорт воситасига тегишли маълумотлар ИИВнинг «Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими»дан текширилганида, автомобил 2000 йил 12 март куни Россиянинг Оренбург областидан олиб қочилгани ва қидирувда экани аниқланади.
Шунга ўхшаш воқеа Тошкент туманида яшовчи фуқаро И.А. билан ҳам содир бўлди.
У яхши ниятлар билан «ГАЗ-330202» русумли транспорт воситасини сотиб олади. Расмийлаштириш учун ДЙҲХХ га олиб келганида эса унинг агрегат рақамлари ИИВнинг «Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими»дан текширилади. Текширув ушбу транспорт воситаси 2011 йилдан буён қидирувда экани, уни номаълум шахслар Россиядан олиб қочганликлари маълум бўлади.
Ҳозирги кунда ҳар иккала ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов идораларига топширилган.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025