Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади - Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи
«Айрим жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги бошқа участкаларни эса оламиз. Масала фақат шу тарзда ҳал этилади», деди Қамчибек Ташиев.
Март ойининг биринчи ўн кунлигида Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара бўйича музокараларни қайтадан бошлайди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Қамчибек Ташиевга асосланиб АКИpress хабар берди.
У 2020 йил декабрда Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда бўлганини эслатиб ўтди.
Ташиев музокаралар ҳақида қисқача гапирди: «Айрим жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги бошқа участкаларни эса оламиз. Масала фақат шу тарзда ҳал этилади. Ҳа, афсус. Аммо бошқа йўли йўқ. Масалан, Ола Буқадан ер берамиз, аммо Сузоқдан ер оламиз», деди у.
У шунингдек, Қирғизистон давлат чегараларини қўриқлашни кучайтиришини маълум қилди.
Ташиевнинг сўзларига кўра, йилига 15 км масофага тиканли сим ўрнатилади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025