Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги: «Менглиев тадбиркорлик билан ҳокимликка келгунига қадар шуғулланган»
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Kun.uz cайтида эълон қилинган «Сурхондарёдаги мансабдор бир қанча хусусий компанияларга эгалик қилиши маълум бўлди» сарлавҳали хабарга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган Аслиддин Менглиев айни вақтда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайди ва бирор бир хусусий корхонанинг раҳбари ҳам эмас.
«У бир пайтлар раҳбарлик қилган «BONU-ELSHOD» хусусий корхонаси 2018 йилнинг декабр ойида, «JANUB SUV-INVEST QURILISH TA'MIR» МЧЖ 2019 йилда турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда фаолият юритаётган «JANUB EKSPORT» МЧЖ 2019 йилда, «OBOD-YURT TOMORQA XIZMATI» МЧЖ эса 2020 йилнинг апрел ойида ташкил этилган», дейилади ҳокимлик баёнотида.
Баёнотда айтилишича, Аслиддин Менглиев ушбу тижорат ташкилотларига Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ишга келгунига (2020 йилнинг 14 сентябри) қадар раҳбарлик қилган.
Бундан ташқари, ҳокимлик мансабдор шахси айни вақтда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслиги ҳамда «JANUB EKSPORT» ва «OBOD-YURT TOMORQA XIZMATI» МЧЖларига раҳбарлик қилмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:55 / 10.12.2022
Мурожаатлар ортидаги тақдирлар – имконияти чекланган, яхши яшаш учун куч ва ирода топаётган Иззатулло Куллиев мисолида
14:08 / 10.06.2021
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳам Skoda Kodiaq автомобилларини сотиб олди
17:01 / 22.02.2021