Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш Ўзбекистон тўқимачилик саноати лойиҳаларини молиялаштириши мумкин
Бангладеш кийим-кечак экспорти бўйича жаҳон бозорида Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради. 2018 йилда бундай маҳсулотлар экспорти ҳажми 33 млрд долларни ташкил этган.

Жорий йил 23 феврал куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров ва Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Жаҳонгир Алам ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Бангладешнинг тўқимачилик саноати ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси томонидан тўқимачилик соҳасининг салоҳияти борасида тақдимот ўтказилди. Тўқимачилик ва тикув–трикотаж маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи давлатлар орасида Ўзбекистон юқори рейтингга эга бўлиб тургани ва экспорт товарлар номенклатурасида йигирилган ип–калавадан тортиб тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнларни ўз ичига олгани таъкидлаб ўтилди.
Элчи Жаҳонгир Алам суҳбат давомида Ўзбекистон тўқимачилик саноатида лойиҳалар амалга ошириш учун яратилган қулайликларга қизиқиш билдирди.
Хусусан, у бангладешлик инвестор ва тадбиркорлар учун Ўзбекистонда текстил саноатида лойиҳалар амалга ошириш учун Бангладеш ҳукумати томонидан 50 фоизгача харажатларини кредит маблағлари билан таъминлаб беришга, Бангладеш билан тажриба алмашинувини амалга ошириш учун мутахассислар жалб қилишга ва мамлакатнинг географик жойлашуви қулай бўлгани сабабли, Ўзбекистон орқали юк ташиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг турли тўқимачилик корхоналарида кўпчилик бангладешлик мутахассис-технологлар иш олиб бормоқда. 2020 йил натижаларига кўра, Ўзбекистондан Бангладешга 10,5 млн доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинган.
Бангладеш бугунги кунда дунёда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик давлат ҳисобланади.
Пахта толасини етиштириш йилига 28 минг тоннани ташкил қилади. Соҳада 7 мингга яқин корхона мавжуд бўлиб, уларда 5,1 миллиондан ортиқ киши ишлайди (85 фоизи аёллар). Кийим ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига қарашли 4 500 фабрикада 4 миллион ишчи ишлайди, шундан 80 фоизи аёллардир.
Бангладеш тайёр кийим-кечак экспорти бўйича жаҳон бозорида Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради. 2018 йилда кийим-кечак экспорти ҳажми 33 млрд долларни ташкил этди ва жаҳон кийим-кечак экспортидаги улуши 6,4 фоизни, Бангладеш умумий экспортида кийим-кечак экспорти 81 фоизни ташкил қилади. Тайёр кийимларнинг асосий бозорлари АҚШ ва Европа иттифоқи мамлакатлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:00 / 20.05.2025
Германия Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида ишлаётган аёл менежерларни қўллаб-қувватлайди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025