Ўзбекистон | 10:08 / 27.02.2021
23647
1 дақиқада ўқилади

Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди. ФВВ жабрланганлар борлигини маълум қилди

2021 йил 27 февраль соат 03:51да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Шарқ” МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига 4та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54да етиб борган. Соат 04:11да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 квадрат метр майдони ёниб жиддий зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжудлиги айтилади.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.

Мавзуга оид