Жаҳон | 17:09 / 03.03.2021
6338
1 дақиқада ўқилади

БАА коронавирусга қарши жамоавий иммунитетга эришган дунёдаги биринчи мамлакат бўлиши мумкин

Охирги маълумотларга кўра, амирликлар аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.

Фото: Kun.uz

Аҳолисининг аксарият қисми коронавирусга қарши эмланганлиги сабабли тез орада Бирлашган Араб Амирликлари бу касалликка қарши жамоавий иммунитетга эришган дунёдаги биринчи мамлакатга айланиши мумкин.

"Ҳукуматнинг пандемияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари натижасида БАА тез кунларда бутун аҳолиси эмланган биринчи мамлакатга айланиши мумкин, бу билан жамоавий иммунитетга эришади", - деди Bareen халқаро шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўйича мутахассиси Фуад ар-Раҳал.

Our World in Data нашрининг ёзишича, БАА аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш суръатлари бўйича Исроилдан кейин иккинчи ўринда турибди. Охирги маълумотларга кўра, амирликлар аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.

Ҳозирда БААда тўртта - Россиянинг "Спутник V", Хитойнинг Sinopharm, АҚШ ва Германиянинг Pfizer/ BioNTech ҳамда Англия-Швециянинг AstraZeneca вакциналаридан фойдаланишга рухсат берилган.

Мавзуга оид