Жамият | 19:40 / 04.03.2021
1817
2 дақиқада ўқилади

Стандартлар институти: Стандартлаштириш соҳасига хорижий давлатлар тажрибаси жорий этилади

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институти ва Туркиянинг Турк стандартлари институти (TSE) экспертлари ўртасида видеоконференция шаклида онлайн тажриба алмашиш мулоқоти бўлиб ўтди.

Фото: Стандартлар институти Матбуот хизмати

Маълумки, бугунги кунда республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини халқаро талабларга уйғунлаштириш ва ривожланган давлатларнинг бу соҳадаги тажрибаларини ўзлаштириш орқали стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу йўлда, Стандартлар институти олдига ҳам катта вазифалар белгиланган.

Бўлиб ўтган видеоконференция шаклидаги мулоқот давомида икки давлатнинг соҳа мутахассислари стандартлаштириш фаолияти бўйича халқаро (ЕN, ISO, IEC) стандартларни қабул қилишнинг ўзига хос тартиблари, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, таржима қилиш, миллий техник қўмиталарнинг иш фаолияти, шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва кадрлар малакасини ошириш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Мулоқот давомида Турк стандартлари институтининг стандартлаштириш йўналишидаги раҳбарлари Ниязи Сечкин, Акиф Сесли ва Музеффе Ўзен, Юсуф Ахмет Шенер сингари етакчи экспертлар бу соҳадаги Туркия тажрибаси ҳамда эришилган ютуқлари бўйича батафсил маълумот бериб ўтишди.

Муҳокама якунида икки томон стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича истиқболдаги режаларни амалга ошириш бўйича тадбирларини белгилаб олишди.

Стандартлар институти Матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид