Жамият | 17:30 / 12.03.2021
4544
1 дақиқада ўқилади

Стандартлар институти: Эндиликда вазирлик ва идоралар қошидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар рейтинги юритилади

Ҳозирда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш механизмини халқаро тажрибаларга уйғунлаштириш орқали янгича ишлаш услубига ўтиш жараёни амалга оширилмоқда. 

Бунда, стандартларни ишлаб чиқиш, халқаро ва хорижий давлатларнинг миллий стандартларини қабул қилишда тармоқларда ташкил этилган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сонли қарорида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтига стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Шунга кўра, эндиликда вазирлик ва идоралар қошидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолияти 10 та мезонлар бўйича баҳоланиб, ҳар чорак якуни билан рейтинги эълон қилиб борилади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид