Жамият | 12:41 / 05.03.2021
2928
1 дақиқада ўқилади

Фанлар академияси олимлари томонидан ўзбек тили пунктуациясига оид қўлланма яратилди

Фото: Фанлар академияси

2021 йил 4 март куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан тайёрланган “Ўзбек тили меъёрлари: пунктуация” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Академия олимлари меҳнати натижасида яратилган мазкур амалий қўлланма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилган.

Мазкур қўлланма кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, замонавий ўзбек пунктуацияси меъёрлари, тиниш белгиларининг қўлланиши каби турли масалалар ҳақида фикр юритилади. 

Ундан тадқиқотчилар, олимлар, турли соҳа вакиллари, магистрантлар, талабалар, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар фойдаланиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид