Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Zoom асосчиси компаниядаги 6 млрд долларлик улушини номаълум шахсларга ўтказди
Zoom вакилининг сўзларига кўра, амалга оширилган операциялар кўчмас мулк билан боғлиқ.
Конференц-алоқа хизматини тақдим этувчи Zoom Video Communications компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Эрик Юан компаниядаги қиймати 6 млрд долларлик 40 фоиз улушини номаълум шахсларга ўтказди.
Ўтказма Юан ва унинг рафиқаси бошқарадиган иккита траст орқали амалга оширилган.
Zoom вакилининг сўзларига кўра, амалга оширилган операциялар кўчмас мулк билан боғлиқ.
InsiderScore компаниясининг маълумотларига кўра, Юан бунга қадар компаниянинг 15 фоиз акциясига эга бўлган энг йирик акциядор эди.
Zoom акциялари нархи 2020 йил бошида 100 доллар атрофида бўлган бўлса, йил охирига келиб 500 доллардан ошди. Компаниянинг бозор нархи 98,49 млрд долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
21:14 / 26.10.2021
Zoom'даги ҳамма ҳам билавермайдиган 8та имконият
22:24 / 05.08.2021
Zoom маълумотлар махфийлиги бузилгани туфайли фойдаланувчиларга 85 млн доллар тўлайди
15:42 / 02.12.2020
Zoom асосчисининг бойлиги бир кунда 3,1 млрд долларга камайди
15:50 / 10.11.2020