Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бола мактабга етти ёшдан қабул қилинади. Қоида хусусий мактабларга ҳам тааллуқлими?
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни 9-моддаси учинчи қисмига кўра, умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши кўрсатилган.
Kun.uz таҳририяти электрон почтасига мазкур қоида нодавлат таълим мактабларига ҳам амал қилиши ёки қилмаслиги борасида бир нечта сўровлар юборилган.
Сайт мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова билан боғланди. Унга кўра, «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг мазкур талаби давлат ва нодавлат муассасаларига бирдек амал қилади.
«Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни 2020 йил 23 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинди ва мана шу қонунда болаларнинг мактабга қабул қилиш ёшига доир янги қоида белгиланди. Унга кўра, эндиликда умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Қонунда белгиланган талаб нафақат давлат, балки нодавлат таълим мактабларига ҳам амал қилади», деди Рустамова.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 24 сентябрдан эътиборан ўз кучини йўқотган «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг (464-I-сон 29.08.1997) 12-моддасига кўра, мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилинарди.
«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда шунингдек, умумий ўрта таълим (I — XI синфлар) босқичлари қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилган:
- бошланғич таълим (I — IV синфлар);
- таянч ўрта таълим (V — IX синфлар);
- ўрта таълим (X — XI синфлар).
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
22:48 / 03.12.2024