Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу қардош қирғиз халқига бизнинг дўстона совғамиз» – Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга тез тиббий ёрдам машиналарини тақдим қилди
Бугун, 12 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги «Технопарк»га ташриф буюрди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, икки давлат раҳбари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазма якунида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига республикада ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналарини совға қилди. Бу автомобиллар устига Ўзбекистондан совға экани қирғиз тилида ёзиб қўйилган.
“Бу қардош қирғиз халқига бизнинг дўстона совғамиз. Ўйлайманки, режалаштирган лойиҳаларимиз амалга ошади, халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар абадий бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров совға учун қирғиз халқи номидан миннатдорчилик билдирди.
Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповдан бу машиналар қачон етказиб берилишини сўради.
“Рухсат берсангиз, бугуноқ трейлерлар билан етказиб берамиз. Андижонда, чегарада қабул қилиб олишади”, – деди Абдулла Арипов.
Аввалроқ, президент Қирғизистон билан янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:21 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди
20:20 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди
18:54 / 31.03.2025
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
12:58 / 31.03.2025