Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланган уч нафар шифокор шифохонага ётқизилди
Аввалроқ Хорватияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланган 91 ёшли аёл ўпка тромбоэмболиясидан вафот этгани маълум қилинганди.
Норвегияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланган уч нафар шифокор тромблар ҳосил бўлиши сабабли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Aftenposten нашри хабар бермоқда.
Норвегия дори воситалари агентлигининг билдиришича, ушбу вакцина билан эмланган бир неча кишида жиддий ёки сезиларли бўлмаган қон кетишлар юз бергани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
«Бу тромбоцитлар миқдори камайиши белгиси бўлиши мумкин», — деди агентлик вакили Сигурд Хортемо.
Аввалроқ Хорватияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланган 91 ёшли аёл ўпка тромбоэмболиясидан вафот этгани маълум қилинганди.
Дания, Норвегия, Австрия, Италия, Исландия пайшанба куни вакцинадан фойдаланишни тўхтатди, жума куни Таиландда эмлаш кампанияси кечиктирилгани маълум қилинди.
Европа дори воситалари агентлиги (EMA) пайшанба куни AstraZeneca вакцинасидан воз кечишни тавсия қилмаганини билдириб, препаратни қабул қилганлар қон томирларида тромбоз пайдо бўлаётганига далил йўқлигини маълум қилди. Агентлик давлатларга текширувлар давом этаётган пайтда ҳам эмлашни тўхтатмасликка чақирди.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:49 / 15.02.2025