Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангрендаги мактабда юз берган ўзаро жанжал оқибатида 11-синф ўқувчиси оғир жароҳат олди
2021 йилнинг 9 март куни соат 11:00ларда 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Акмал Н. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган мактаб ҳудудида 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Ойбек А. билан жанжаллашиб, ким зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Акмал Н. Ойбек А.нинг жағ қисмига мушти билан ургани оқибатида у ерга йиқилиб, бош мия ёпиқ синиши, энса суяк синиши каби жароҳатлар олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Акмал Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Мавзуга оид

23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди

20:19 / 14.05.2025
Ангренда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

17:21 / 05.04.2025